ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги 848-сонли қарорига асосан Булунғур туман ҳокимлиги ҳамда Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 22.10.2019 йилдаги 2612-Қ-сонли ва 1-сонли Қўшма Қарорига асосан Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида ҳам фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ташкил этилган.

Жумладан, тумандаги тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ҳам ҳар ойда камида бир марта туман ҳокимининг 1-ўринбосари Д.Шакарбоев раҳбарлигида йиғилиб, йиғилишда, тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашига тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг вакиллари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича келиб тушган таклифлари ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар муҳокама қилиниб, келгусида бу борада амалга ошириладиган ишларни янада жадаллаштириш масалалари келишиб олинмоқда.
Агар Сизларда ҳам кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларингиз мавжуд бўлса Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат равишда ташкил этилган тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ф.А.ПИРИҚУЛОВ,
Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири в.б.