БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!
Шушиор остида 59-Булунғур сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган номзод, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдуҳалимов Шуҳрат Абдуҳалимович билан сайловчиларнинг учрашуви туман ҳокимлигининг йиғилишлар залида бўлиб ўтди.
Туман фаоллари ва сайловчилари иштирок этган бу йиғилиш давомида номзод сайловчиларни партия сайловолди дастурининг асосий жиҳатлари билан таништириб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб муаммоли саволларига атрофлича жавоб олдилар.
* * *
3-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига 59-Булунғур сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган Абсаматов Даврон Абсаматовичнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Номзод “Мақсадимиз - адолатли жамият барпо этиш” мавзусида сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништириб ўтди. Учрашув давомида сайловчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
Ўз мухбиримиз.