“Баркамол авлод” болалар марказида “Фаол тадбркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат Дастурининг ижросини таъминлаш муносабати билан “Болалар техник ижодкорлиги” мавзусида фестиваль бўлиб ўтди. Фестивалда 65 нафар иқтидорли болалар ва уларнинг устозлари иштирок этишди. Фестиваль давомида тўгарак раҳбарлари Тошмурод Ўсаров ва Баҳромжон Исматовларнинг шогирдларидан “Бошланғич техник моделлаштириш” тўгараги аъзолари Жавоҳир Туранов "Автомобиль" йўналишида, Ғолиб Ўктамов “Электрон ўйинчоқлар” йўналишида,Фаррухжон Маҳмудов “Авиа-ракетамодель” йўналиши бўйича фаол иштирок этишиб, ғолиб бўлишди.
Уларга Фахрий Ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди. Ғолиблар вилоят босқичига йўлланма олишди.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: "Автомобиль" йўналиши бўйича ғолиби Жавоҳир Туранов.