9-сонли Мусиқа ва саъат мактабида диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш қиёфасини фош этувчи кўчма фотокўргазма бўлиб ўтди. Тадбирда ёшлар, маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар, тарбияси оғир болалар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Байрамона безатилган мусиқа мактаби фойесида ёш санъаткорлар шўх куй ва қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлашди. Тадбир мавзусига мос баннерлар,“Баркамол авлод болалар маркази” тўгараклари аъзолари, ёш иқтидорли рассомлар томонидан чизилган “Биз терроризмга қаршимиз”, “Гиёҳвандлик - аср вабоси” каби расмлар билан бирга диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш қиёфасини фош қилувчи кўчма фотокўргазма тадбир иштирокчиларида катта таасуротлар қолдирди.
Туман ҳокимининг ўринбосари Б. Ильчиев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О. Сатторов, профилактика нозири, капитан Ш. Маматов, Улуғбек МФЙ раиси Ғофур Муқимовлар “Диний экстремизм ва терроризмнингмудҳиш қиёфаси ва унинг оғир оқибатлари” ҳақида тадбир иштирокчиларига ҳаётий мисоллар орқали гапириб бердилар.
“Баркамол авлод болалар маркази”нинг рассомлик тўгараги аъзолари, иқтидорли ёш рассомлардан Ш. Мамиров, Н. Келдибекова, А. Хўрозов, М. Юсуповалар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, Ёшлар иттифоқининг совғаси - китоблар билан тақдирландилар.
Раббим ҲОТАМОВ.