Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар танловида умумтаълим мактабларидан 130 нафар, касб-ҳунар коллежларидан 25 нафар ва олий ўқув юртларидан 5 нафар, жами 160 нафар истеъдодли ва иқтидорли қизлар иштирок этишди.
Қизғин ва ҳаяжонли ўтган танлов якунига кўра 6 нафар қизлар олти йўналиш бўйича вилоят боқичига йўлланма олдилар.
Туман босқичида муваффақиятга эришган Шаҳрибону Умирбоева - “Адабиёт” йўналиши бўйича, Зиёда Маматқулова - “Маданият” йўналиши бўйича, Гулноза Каримова - “Таълим” йўналиши бўйича, Маҳлиё Аблақулова - “Фан” йўналиши бўйича, Надима Дониёрова - “Санъат” йўналиши бўйича, Нигора Умматова - “Спорт” йўналиши бўйича ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этишадиган бўлишди.
Р. ЭРГАШЕВ.