АДЛИЯ - ТАДБИРКОРГА ДЎСТ
Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кщриб чиқиш бўйича қабулхонаси кўмагида амалга оширилиши режалаштирилган “Адлия - тадбиркорга дўст” лойиҳаси юзасидан Булунғур туман Бош вазир қабулхонаси мудири Ф.Примқулов билан биргаликда туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тузилган тадбиркорлар томонидан қандай муаммолар мавжудлиги, уларни бартараф этиш бўйича аноним сўровномалар ўтказилиб келинмокда.
Шуни таъкидлаш керакки, мазкур лойиҳа илк маротаба амалга оширилаётган бўлиб, унда янгича ёндашув асосида тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш тизими ҳамда мазкур соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида амалга ошириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграммдаги “Huquqiy axborot” каналига аъзо бўлиб, унда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан ҳар куни хабардор бўлиб боринг.
Б. КЕНЖАЕВ,
туман Адлия бўлими
етакчи мутахассиси.