ДЕПУТАТ ФАОЛЛИГИ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ
Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши ҳамда Котибиятининг
2021 йил II чорак якунлари буйича умумий
Ҳ И С О Б О Т И
Маҳаллий Кенгаш депутатлари жамоатчилик асосида фаолият юритаётганлиги боис уларнинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида юридик шахс мақомидаги алоҳида орган – доимий асосда ишловчи Котибиятлар ташкил этилиб, бугунги кунда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши ҳамда котибияти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Кониституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг мақоми тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, 2020 йил 14 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг 636-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги № КҚ-161-IV Қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда халқ депуталари туман ва шаҳар Кенгашларининг регламентига мувофиқ амалга оширади.
Хаммамизга маълумки, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қонунчилик тизими такомиллаштириб борилмоқда, депутатларнинг том маънода “халқ вакиллари”бўлишлари учун зарур шароитлар яратилмоқда.
“Халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти” асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг ҳар бири сессия, доимий комиссиялар ишида ташаббускорлик ва фаоллик билан қатнашиши лозимлиги, Кенгаш депутати ўз ваколатларини ишлаб чиқишдан ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга ошириши белгиланганлиги, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан 2021 йилнинг 8 ойи давомида туман Кенгашининг сессияларида фаоллиги, сайловчилари билан учрашувлари, корхона ва ташкилотларга юборилган депутатлик сўровлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида (газета, телевидения, ижтимоий тармоқларда) чиқишлари Кенгаш котибияти томонидан ҳар ойда таҳлил қилиб борилиб, телеграм тармоғи (ТУМАН ДЕПУТАТЛАРИ)да ҳар ой рейтинг натижалари эълонқилибборилмоқда.
Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг сессиялари таҳлили
Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши котибияти томонидан бугунги кунда 38 марта сессиялар ўтказилган бўлиб, унда турли масалар бўйича қарорлар қабул қилинган.
Жумладан, ўтказилган сессияларда жами 97 та масалалар кўрилган. Шундан 46 марта мутасадди ташкилот раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилган, 14 марта мутасаддиларнинг ахборотларни тингланган, 4 марта ҳоким қарорлари тасдиқланган, ахборотларни тингланган ва 33 марта бошқа масалалар юзасидан масалалар кўриб чиқилган.
Сессиялар оммавий ахборот воситаларида тўлиқ ёритиб борилган.
Шунингдек, 10 нафар туман Кенгаши депутатлари томонидан 10 марта туман Кенгаши сессияларига масалалар киритилган. Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг депутатлари томонидан 2021 йил 8 ой якунлари бўйича 52 та депутатлик сўровлари чиқарилган бўлиб, барчасига жавоб хати олинган. Улардан 48 тасига тегишли тартибда жавоб хатлари олинган, шундан 4 тасига муддати кечикиб жавоб хатлари олинган.
Қонунчиликда депутатларнинг йилига камида 4 марта, яъни ҳар чоракда бир марта сайловчиларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериб бориши белгиланган. Шунга биноан халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ва туман Кенгаши депутатлари томонидан 183 марта жойларда турли учрашув ва мулоқатлар ўтказилган бўлиб, унда 70 та муаммолар аниқланган. Аниқланган муаммолар тегишли тартибда ўз ечимини топган, яъни ҳал этилган.
Жорий йилнинг 8 ой якунлари бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда депутатлари фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши бўйича жами 70 марта ОАВ да чиқишлар амалга оширилган. Шундан маҳаллий босма нашрларда 19 марта, маҳаллий телерадиода 5 марта, Республика телерадиосида 3 марта,Интернет сайтларда 23 марта ваИжтимоий тармоқларда 22 марта чиқишлар амалга оширилган.
Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўйича туманда амалга оширилган ишлари борасида: Тадбиркорлик субъектларидажорий йил 8 ой якуни бўйича 15 та давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ўтказилган бўлиб, унда асосан тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этишди. 6 та тадбиркорга имтиёзли кредит ва 9 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёш тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш бўйича туман Кенгаши депутатлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, тадбиркорлар ва фермерлар мурожаатларини қабул қилиш бўйича алоҳида китоб ташкил қилинган бўлиб, мурожаатлар туман Кенгаши ва Котибиятида ҳамда депутатлар хамкорлигида ижобий ҳал этиб келинмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича туман амалга оширилган ишлари борасида: 2021 йил 8 ой якунлари бўйича 24 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 4 та фермер хўжалиги, 3 та молия-кредит, 3 та тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, 5 нафар фуқарони ишга жойлаштириш, оилавий аҳволи оғир бўлган 9 нафар оилага “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилиши каби мурожаатлар ижобий ҳал этилган. Қолган 19 та мурожаат бўйича тушунчалар берилган.
Хабарингиз бор, Котибият томонидан жойларда “маҳаллабай” ишлаш, хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, натижалари сессия йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб келинмоқда.
Мамалакатимиз раҳбари ташаббуси билан таъсис этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киртилган фуқароларга ҳукумат томонидан ажратиладиган маблағларнинг сарфланиши юзасидан депутатлар томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилган .
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ туман Кенгашидепутатларига мактаб директорлигига номзодларнинг дастурларини кўриб чиқиш ва уларни лавозимга тавсия этиш ваколати берилган. Ушбу ваколат доирасида бугунги кунда депутатлар томонидан 6та туман мактаб директорларининг номзодлари маъқулланган.
Шунингдек, депутатларимиз бошқа соҳаларда ҳам ўрнак бўлиб келишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги КҚ-173-IV-сон қарорига асосан Олий Мажлис Сенати кубоги учун уч босқичли “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг мини футбол турида Республика миқёсида 5000 депутат ҳамда 157 та туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари ичида фахрли 3-ўринни эгаллашди.
Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши ва котибияти депутатлари ўз сайловчилари билан тизимли равишда ишлаб келмоқда.Амалдаги қонунларга асосан қонунларнинг ижроси юзасидан парламент назорати талабларидан четга чиқмаган ҳолда ижро ҳокимияти фаолияти устидан самарали назоратни амалга ошириб келмоқда.
Бектош МАМАТҚУЛОВ,
халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши котибияти мудири.