“Жонхўроз” қишлоғида фаолият юритаётган “Мустафоқул полвон даласи” фермер хўжалигига қарашли фермада Польша давлатидан келтирилган Галштен, Сигментал, Малибуляр номли наслли қорамоллар парвариш қилинаяпти.
Ўтган 2017 йил банк кретиди ҳисобидан 560 миллион сўмлик 46 бош қорамол келтирилган бўлиб, ҳозирда 40 дона бузоқлари ҳам бор. Мол ва бузоқлар парваришига беш нафар ишчилар ёрдамлашади.
– Бу қорамоллар дастлаб олиб келинганида иссиқ ҳавога мослашиши қийин кечганди, - дейди “Мустафоқул полвон даласи” фермер хўжалиги раиси Сайфулла Сувонқулов. - Жипсланган ем ва сомон, хашак, маккажўхори, буғдой каби озуқаларни кўп ейди. Шунга яраша бир бош қорамолдан бир кунда ўртача 25 литр сут соғиб олинади.
250-300 тагача қорамол боқишга мослаштирилган фермага яқинда Туркия давлатидан банк кредити ҳисобига 162.800 долларлик сут соғишга ихтисослаштирилган “Kurtsan” номли янги ва замонавий технологиялар олиб келиниб, ўрнатилаяпти. Эндиликда, фермер хўжалиги эгалари ушбу мосламалар ёрдамида бир вақтнинг ўзида 16 та қормолдан сут соғиб олиш имконияти эга бўлишади.
Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ.