ТАЪТИЛ ДАВРИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ ТЎХТАБ ҚОЛМАЙДИ
Булунғур туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари жами 96 та бўлиб, шундан давлат мактабгача таълим ташкилотлари 29 та, давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 4 та, нодавлат мактабгача таълим ташкилот 2 та, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 62 тани ташкил этади. Бугунги кунда тумандаги мактабгача ёшдаги болаларнинг 9617 нафари яъни 59 % мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.
Инсоният ўтган йилларда қанчадан-қанча синовли кунларни бошдан ўтказди. Бугун дунёни қамраб олган коронавирус инфекцияси ҳам барча давлатлар олдига, инсонлар зиммасига катта масъулият юклади. Вируснинг хавф ва зарарларини ўз вақтида тўғри баҳолаган мамлакатимиз карантин даврида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни белгилаб олди. Шу ўринда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ҳам коронавируснинг олдини олишга доир белгиланган чораларга мувофиқ жорий йил 16 мартдан мамлакатимиздаги барча турдаги МТТ фаолияти вақтинча тўхтатилди. Барча турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида дезинфекция тадбирлари амалга оширилди.


Тарбиячилар ота-оналар билан мунтазам боғланиб мулоқотда бўлишиб масофадан топшириқларни бериб ва уларга ҳафта мавзулари асосида болажонлар билимини мустаҳкамлаш борасида тушунчалар бериб боришаяпти.

Бугунги синовли даврда, туман мактабгача таълим бўлими ҳам карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда иш олиб бормоқда. Тарбияланувчиларни барчаси карантин давомида ўз уйларида қолиши, қоидаларга қатъий амал қилишлари боробарида масофавий таълим жараёнларида фаол бўлиш, тақдим этилаётган машғулотлар билан танишиш ва ўзлаштириб бориш, берилаётган машғулотларни ўз вақтида бажаришлари бўйича бўлим мудири ўринбосари Д.Ахмедов томонидан онлайн тарздаги ота-оналар ҳамкорлигидаги тизими жорий этилган. Бунда бўлимдаги таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси мутахассислари Ш.Саттарова, Н.Исмоилова, С.Синдаров, болалар хавфсизлиги ва соғлом овқатлантиришни таъминлаш шўъбаси мутахассиси М.Бўроновалар томонидан тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар мунтазам бериб бориш билан бирга тарбияланувчилар ўртасида онлайн тарзда турли хил кўрик-танловлар ҳам ўтказиб келинмоқда.

Туман мактабгача таълим бўлими томонидан ҳар бир МТТ учун алоҳида телеграмм гуруҳлари ва каналлари ташкил этилган бўлиб, улар орқали тарбияланувчиларни ҳар кунги аҳволи ва саломатлиги бўйича бўлим штабига масофадан кунлик ҳисоботлар тақдим этилмоқда. Телеграмм гуруҳларида асосан туман мактабгача таълим бўлими мутахассисларини МТТ мудиралари ва ҳамшираларини тавсия маълумотлари жойлаштириб борилмоқда.
Тарбияланувчилар учун ҳар бир МТТ кесимида биттадан жами 22 та телеграмм гуруҳи ташкил этилиб масофавий таълим-тарбия гуруҳлари тузилиб мазкур гуруҳлар орқали педагог ва тарбиячилар болалар билан кундалик мулоқоти йўлга қўйилган.
Бу каби амалга оширилаётган ишлар тарбияланувчиларга ҳар бир машғулот ва мавзу билан танишиш, машғулот турига қараб олдиндан тайёргарлик кўриш, мавзу юзасидан туғилажак саволларни олдиндан тайёрлаш ҳамда мустақил ўқиш кўникмасини болажонларда шакллантириш имконини яратмоқда.
Шунингдек, МТТ ларда таълим олаётган 6 ёшдан юқори тарбияланувчилар учун алоҳида онлайн машғулотлар ўтказилмоқда. Хусусан, улар учун алоҳида телеграмм канали очилган бўлиб, кунлик, ҳафталик ва ойлик иш режалар мавзуси ишлаб чиқилган. Айни пайтда “Менинг жонажон Ўзбекистоним”. “Менинг шаҳрим – менинг маҳаллам”, “Мен ва менинг оилам”, “Мен ва менинг дўстларим”, “Коронавирусни биргаликда енгамиз” каби мавзулар ўрин олган. Ундан ташқари МТТ лардаги тарбияланувчилар телеграмм “Кичик гуруҳ”, “Ўрта гуруҳ”. “Катта гуруҳ” ва “тайёрлов гуруҳ” ларга ажратилган бўлиб, ҳар бир гуруҳ учун тематик мавзулар режаси ишлаб чиқилган. Онлайн машғулотларни нафақат тарбиячи мутахассислар балки боғча мудиралари ҳам қизиқарли қилиб ўтказишмоқда. Бу эса ўз ўрнида боғча тарбияланувчилари ота-оналарига миннатдорчилигига сабаб бўлмоқда. Улар ўз миннатдорчиликлари телеграмм каналига узатилмоқда.
Хуллас туман МТТ жамоаси карантин вақтида ҳам ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ёшларимизга таълим-тарбия бериш ишларини асло тўхтатгани йўқ.
Умида ГЎБАЕВА,
Булунғур туман МТБ мудираси
Булунғур туман МТБ мудираси