Сўнгги йилларда, ҳурматли Президентимизнинг шахсан ташаббуслари билан мактабгача таълим тизимини юксалтириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида туманимизнинг барча ҳудудларида давлат ва давлат шерикчилиги асосида ишга туширилаётган мактабгача талълим ташкилотлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Қувонарлиси,бу йил бизнинг фарзандларимиз ҳам бундай имкониятдан фойдаланиш имконига эга бўлди.
Мен Севара Назарова айни дамда туманнинг “Небўса” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиламан. Бу йил маҳалламизда улғаяётган фарзандларимиз учун қувонарли йил бўлди. Мутасадди ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари билан янги, замонавий, барча шарт-шаройитларга эга мактабгача таълим ташкилоти қуриб, фойдаланишга топширилди. Ўз фаолиятини бошлаганига бир ой тўлиб тўлмаган боғчанинг иш фаолиятидан биз ота-оналар жуда мамнунмиз. Муниса Расулова бошчилигидаги тарбиячилар шунчалик жонкуярлик билан фаолият олиб бораётганидан, болаларимизда жуда катта ўзгаришларни кузатмоқдамиз.
Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида байрам шукуҳи ҳукмрон. Хотира ва қадрлаш куни кенг миқёсда нишонланмоқда. Шу муносабат билан катта гуруҳ тарбияланувчиси, қизалоғим, Сабринанинг таклифи билан боғчада ташкил қилинган байрам тадбирига бордим.
Тадбир шукуҳидан тортиб, тарбияланаётган болажонларнинг чиқишларигача жуда чиройли ташкил қилинган экан. Буни кўрган ҳар бир она қувониб, тарбиячиларга ўз миннаддорчилигини билдириб қайтди.

Мен ҳам уй бекаси, фарзанди тарбиясини 18-мактабгача таълим ташкилоти ҳодимлари қўлига топширган бир она сифатида, мана шу масканда фаолият юритаётган барча ходималарга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Севара НАЗАРОВА,
“Небўса” МФЙ фуқароси.