ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХАБАР ҚИЛАДИ
САЛОМАТЛИК МАРАФОНИ
Яқинда туман марказида “Оммавий юриш куни” ва “Саломатлик стартлари” тадбирлари бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги спорт бўлими ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур марафон эрталаб 8-00 дан 9-00 гача давом этди.Унда 150 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди. Марафон иштирокчилари туман ҳокимлиги биноси олдидан “Диёр” стадионигача пиёда юриб боришди ва стадионда эрталабки бадантарбия машғулотлари билан шуғулланишди.
ТАДБИРКОР – ЮРТГА МАДАДКОР
“Янгиобод” маҳалласи фуқаролари учун хусусий тадбиркор Т.Сулаймонов томонидан қуриб битказилган “SARVI SIFAT” масъулияти чекланган жамияти хусусий тадбиркорлик биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этишган туман ҳокимининг ўринбосарлари Д.Шакарбоев ҳамда Б.Илъчиевлар тадбиркорнинг келгуси фаолиятида унга муваффаққият тиладилар.
- Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда автоэҳтиёт қисмлари, хўжалик моллари савдоси билан шуғулланиб, гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйдим ва 9 та қишлоқдошимни иш билан таъминладим. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида банкдан кредит олиб, тикув цехи фаолиятини ҳам йўлга қўйиш орқали яна 4 та янги иш ўринлари яратиш ниятидаман, - дейди тадбиркор Т.Сулаймонов.
БАЙРАМОНА ТУҲФАЛАР
Келажак аволднинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс. Шу сабабдан мазкур соҳани ривожлантириш, 3-7 ёшдаги барча ёшларни мактабгача таълим муассасалари томонидан тўлиқ қамраб олиш масаласига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу борада хусусий тадбиркорлар ҳам қўллаб-қувватланиб, уларга кенг имконият ва имтиёзлар яратиб берилмоқда.
Мустақиллик байрами арафасида туманимизда 4 та оилавий мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, “Эрганакли” маҳалласида тадбиркор Р.Соатова томонидан “Бинафша”, “Бешкуви” маҳалласида тадбиркор Г.Йўлдошева раҳбарлигида “Меҳр”, “Нурли йўл” маҳалласида тадбиркор Г.Лапасова томонидан “Зилола” номли ва “Булунғурариқ” маҳалласидан тадбиркор Д.Назарқосимова раҳбарлигида “Бинафша” номли мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур мактабгача таълим муассасаларининг ҳар бири 25 ўринга мўлжалланган. Уларнинг фаолияти йўлга қўйилиши орқали туманда 8 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда 100 нафар ёш сифатли таълим олиш иконига эга бўлди.
- Бугунга келиб туманда 21 та давлат тасарруфидаги, 2 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, 1 та нодавлат ҳамда 47 та оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудираси У.Губаева. - 2023 йил якунига қадар тумандаги барча ёш болаларни мактабгача таълим тизимига тўлиқ қамраб олишни режалаштирмоқдамиз,