мактабгача таълим тизими ходимлари учун имтиёзлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарорига биноан “Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган. Ушбу Низомда мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларига ҳақ тўлаш ва иш вақтлари белгиланган.
Давлат мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ходимнинг лавозимига, малака тоифасига ва давлат мактабгача таълим муассасасининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилган.
Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади:
• ўрта махсус, касб-ҳунар (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган мутахассис;
• бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;
• бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;
• бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;
• бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.

Ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимлар моддий рағбатлантирилади. Бу бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларига эса 50 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
Шу билан бирга район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойлардаги болалар боғчаларида ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўланади.
Баҳром КЕНЖАЕВ,
туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.