9-сон мактабгача таълим муассасасида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман бўлими ва туман мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳорат ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўртасида “Энг фаол ёш тарбиячи” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирга мактабгача таълим муассасаларидан ташриф буюрган фаол ёш тарбиячилар 5 та шарт бўйича беллашдилар. Шартлар бўйича иштирокчилар танлаган мавзу асосида машғулот ўтиш, тест саволларига жавоб бериш, мактабгача таълим сифатини оширишда стратегик режалар бўйича тақдимот лойиҳаси, ҳуқуқий саводхонлик ва тарбиячининг ижодий ишлари бўйича тайёрлаган чиқишларини намойиш қилишди.
11-МТМ тарбиячиси Зебинисо Бектемирова белгиланган барча шартларни муваффақиятли бажариб, кўрик-танлов ғолиблигини қўлга киритди. Ғолибга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Дилшод РАСУЛОВ,
таълим, фан ва маданият
ходимлари касаба уюшмаси
туман Кенгаши мутахассиси.