Эгалик ҳуқуқини вужудга келтириш муддати
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади. Мазкур қоидадан кўринадики мол-мулкга ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилинмаган холларда эгалик ҳуқуқи вужудга келмайди балки мол мулк эгалловчиси инсофсиз эгалловчига айланади.
Бундан ташқари мулк хуқуқи руйхатдан ўтказилиши шарт бўлган холларда мол мулкка нисбатан эгалик хуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда мулк хуқуқи рўйхатдан ўтказилгандан вақтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган бошқа шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини вужудга келганлигини билдирувчи шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
Бу борада тушунтириб ўтиш лозимки эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг бошланиши умумий даьво муддати тўлиқ ўтиб бўлгандан сўнг бошланади. Яьни кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўн беш йилдан сўнг вужудга келадиган бўлса дастлаб уч йиллик даьво муддати тўлиқ ўтиб бўлиб ундансўнг ўн беш йил муддат ўтгач мазкур кўчмас мулкга эгалик қилиб келган шахс мулк ҳуқуқини олиш мумкин.
Ғ.ЯКУБОВ
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи