ДЕПУТАТ ХАЛҚ БИЛАН БИРГА
Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати Камол Бобожонов бугунги кунда ўзи сайланган “Эрганакли” маҳалласининг аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароити ва аҳоли томорқасидан қандай самарали фойдаланаётганлиги билан қизиқмоқда. Кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак бермоқда.
Хусусан, маҳалладаги ўнлаб кам таъминланган хонадонларнинг томорқа ерлари депутат томонидан бепул ҳайдаб берилди. Маҳалладаги қабристонлар ободлигига ҳамиша бош-қош бўлиб келмоқда. Маҳалла қабристонида қурилаётган ёдгорликка ҳам икки миллион сўм миқдорида беғараз ёрдам кўрсатди. Депутатнинг бу кўмагидан маҳалла аҳли хурсанд бўлмоқда.
Ғулом ЎРОЛОВ.