Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сохасидаги назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси томонидан жорий йил 5-апрел куни Самарқанд вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг 12 январдаги 01-93-сонли топшириғининг ижросини таминлаш мақсадида Булунғур туман худидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида рейд кузатуви олиб борилганда икки нафар фуқаро З.Ғ ва А.Б лар Зарафшон даёсининг муҳофаза зонасида ўзига тегишли самсунг русумли экскаватори билан тош олаётганлиги аниқланди ва фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 70-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шу билан бирга тумандаги Сохибкор махалласида рейд кузатуви олиб борилганда шу махаллада яшовчи фуқаро М.У томонидан туман захира еридаги суний ховузни ўзбошимчалик билан бузганлиги учунЎзбекистон Республикаси МЖтК нинг 82-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва тумандаги Эсонтурди махалласи худида яшовчи фуқаро ваколатли шахслар томонидан бир неча бор огохлантиришга қарамай қишлоқ хўжалик ерларини яроқсиз холга келтирганлиги аниқланди ва фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 65-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб базавий хисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда Элобод махалласи худудидаги яшовчи фуқаро И.С томонидан махалланинг белгиланмаган жойига маиший суюқ чиндиларини ташлаганлиги аниқланиб фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштрилди ва фуқароларга нисбатан келгусида ушбу камчиликларга йўл қўймаслик ва табиатни келгуси авлодга асл холича қолдириш тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сохасидаги
назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси