ҲУҚУҚБУЗАР ЖАЗОЛАНДИ
Ҳар йили янги йил байрами яқинлашиши билан айрим савдо дўконларида, кўча-кўйда савдо қилувчи сотувчиларнинг баъзилари, гарчи таъқиқланган бўлсада, мўмай даромад орттириб қолиш мақсадида пиротехника воситалари сотиш билан шуғулланишади. Маълумки, пиротехника воситаларидан фойдаланиш чоғида кўпинча нохуш воқеалар содир этилиб, инсонлар саломатлигига салбий таъсир этмоқда. Етказилган жароҳат туфайли кўпинча вояга етмаган болалар майиб-мажруҳ, ногирон бўлиб қолмоқда. Байрам арафаларида ана шундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш мақсадида туман ИИБ ТЭКҚКГ тезкор ходимлари “Антитеррор” тозалаш тадбири ўтказишди. Ўтказилган тадбирда туманимиздаги касб-ҳунар коллежи талабаси О. С. туманимиз марказида жойлашган савдо дўконларининг бирида пиротехника воситалари билан савдо қилаётганлиги аниқланди. Холислар иштирокида 8 қутидаги жами 480 дона, (бир қутиси 17.000 (ўн етти минг) сўмлик) “Новий Бег” номли пиротехника воситаси олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Суд ҳуқуқбузар О.С.нинг содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, МЖтКнинг 1851-моддасида назарда тутилган жарима жазосидан ҳам камроқ, яъни энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми, 111.500 (бир юз ўн бир минг беш юз) сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Шерзод ТЎХТАЕВ,
туман Маъмурий суди раиси.