ТАРҒИБОТЛАР НАТИЖА БЕРМОҚДА
Туман ИИБ томонидан жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилганлиги боис туман ҳудудида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар осойишталиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш, қидирувдаги жиноятчиларни ушлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашда бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак ўтган йилларга нисбатан ҳозирда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан содир этилган жиноятлар 30-50 фоизга камайганлигини кўрамиз.
Жойларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш учун туман ИИБ ҲПБ томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” га оид қонун ижроси бўйича тасдиқланган режага асосан тумандаги 55 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги одламлар гавжум, жамоат жойларга 53 та жиноятчиликнинг олдини олишга, ўғирлик, фирибгарлик, одам савдоси каби жиноятларнинг қурбонига айланиб қолмасликни тарғиб қилувчи плакат ва баннерлар ўрнатилди. Аҳолига жиноятчиликнинг қурбонига айланиб қолмасликни тарғиб қилувчи жами 540 та буклетлар тарқатилди.
Туманимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда маҳаллалардаги уюшган ва уюшмаган ёшлардан ташкил топган “Фидокор ёшлар” рўйхатлари шакллантирилиб, “тунги гуруҳ” навбатчиларининг ҳам ҳиссалари катта бўлмоқда.
Элёр БАХТИЁРОВ,
ИИБ Академияси 3-ўқув курси курсанти