Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди томонидан 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида одил судловни амалга ошириш, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида қабул қилинган қонунларни қўллаш, ягона суд амалиётини шакллантириш борасида бир қанча амалий ишлар қилинмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судига 2020 йил давомида жами 112 нафаршасхга нисбатан 94 та жиноят иши келиб тушган.
Шундан 53 нафар шахсга нисбатан 44 та иш кўриб тамомланган. 38 нафар шахсга нисбатан 31 та ишлар бўйича ҳукм чиқарилган,15 нафар шахсга нисбатан 13 та ишлар ҳаракатдан тўхтатилган.
Жами кўриб тамомланган 44 нафар шахсга нисбатан 53 та жиноят иши бўйича 5 нафари суд залидан қамоқдан озод қилинган, суд залидан қамоққа 5 нафари олинган.
2020 йилнинг 9 ойи давомида содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қуйидагича;
-ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят 19 та;
-унча оғир бўлмаган жиноят 17 та;
-оғир жиноят 16 та;
-ўта оғир жиноят 1 та.
2020 йил 9 ойи давомида 9 нафар шахс шахсий қабулда бўлган, шундан 2 нафари ёзма ва 7 нафари оғзаки тартибда қабул қилинган.
Суд девонхонаси орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар девонхонада иш юритиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2017 йил 23 декабрдаги “Маъмурий, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар,туманлараро (туман,шаҳар) судларининг биринчи, апелляция вакассация инстаницяси судлари фаолиятида “Е-SUD” ахборот тизими жорий этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Рёсатининг 2017 йил 29 июндаги РС-16-17-сонли Қарори билан тасдиқланган “Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларда иш юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 1,2,8,9,30,32,33,38-иловалари электрон тартибда жиноят ишлари, материаллар ва бошқа ҳужжатлар компьютерда юритилиб келинмоқда.
Шунингдек, туман судининг иш режасига асосан суд ходимлари билан уларнинг маънавий ва сиёсий билим савиясини ошириш мақсадида ўқув-семинар машғулотлари ўтказилиб келинган.Амалда тадбиқ қилинаётган янги қонунлар, суд-ҳуқуқислоҳотларидаги ўзгаришлар ўрганилиб, тарғиб қилиниб, ходимларнинг билим савияси оширилиб борилмоқда. Шунингдек, жиноятчиликнинг барча турдаги кўринишларини, қасддан баданга шикаст етказиш, ўғирлик, фирибгарлик биланбоғлиқ жиноятларнинг олдини олиш борасида профилактик тадбирларни амалга ошириш, содир қилиниши мумкин бўлган жиноятларнинг ўз вақтида олдини олиш борасида ҳуқуқий-тарғибот ишлари йўлга қўйилиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳамда судланган шахслар билан тушунтириш ишларини олиб бориш учун барча етарли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, 2020 йил 9 ойи давомида оммавий ахборот воситалари орқали 40 та ҳуқуқий-тарғибот ишлари амалга оширилган. Шундан телевиденияда 6, радиода 1, газетада 10, веб-сайтларда 23 март (2019 йил шу даврида 29 марта) тарғибот ишлари амалга оширилган.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойи давомида 25 маота оғзаки ҳуқуқий-тарғибот ўтказилиб, 399нафар фуқаролар иштирок этган. (2019 йил шу даврида 51 марта ўтказилиб, 1271 та фуқаролар иштирок этган).
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, туман ҳудудида жами 55 та маҳаллалар мавжуд бўлиб, улардан 29 та маҳаллаларда жиноят содир эитилишига йўл қўйилмаган, 7 та маҳаллаларда жиноят суръати камайган, 11 та маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тенг ҳолатда, 8 та маҳаллаларда жиноят содир этилиши кўпайган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган янги тизим жорий этилди.
Жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари ҳисобланади.
Шунингдек, ЖПКнинг 42-44-моддаларида Жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишлари мумкин. Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячиларини жамоат бирлашмасининг ёки корхона, муассаса, ташкилот жамоасининг йиғилиши кўрсатади. Йиғилиш қарори судга тақдим этилиши лозим. Жамоат бирлашмаси, жамоа ўзи йўллаган жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини хоҳлаган вақтда чақириб олишга ёки уни бошқа вакил билан алмаштиришга ҳақлидир. Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат айбловчиси: иш материаллари билан танишишга, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимоснома беришга, тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, айбловнинг исботлангани ҳақида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Жамоат айбловчиси айбловдан воз кечишга ҳақли. Ёки суд муҳокамасида иштирок этиши, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва иш ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт. Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат ҳимоячиси: далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимоснома беришга, тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, судланувчини оқлайдиган ёки унинг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ҳолатлар хусусида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Шунингдек, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва ишнинг судланувчининг аҳволини енгиллаштирувчи ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт, деб кўрсатилган.
Келгусида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлашга, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришда туман суди томонидан фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини ошириш, улар ўртасидаги низоли ҳолатларнинг олдини олиш, тарафларни яраштириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, сайёр суд мажлисларини ўтказиш борасида кўзланган мақсадларга эришиш учун ҳамкорликка тайёрмиз.
Ғ.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.