ТУШУНТИРИШЛАР БЕРИЛМОҚДА
Туманимизда корнавирус касаллигининг олдини олиш борасида бир қатор чоралар кўрилмоқда. Туман ИИБ ходимлари ҳам фуқароларга зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, транспортдан фойдаланмаслик, ниқобсиз юрмаслик, белгиланган барча тартиб-қоидаларга тўла амал қилиш лозимлиги хусусида тушунтиришлар беришмоқда. Шундай бўлсада ҳали-ҳамон зарурат бўлмаса ҳам туман марказига, деҳқон бозорига келишга уринаётган фуқаролар учраб турибди. Шу боисдан ҳам туман ИИБ ходимларидан иборат бир неча гуруҳлар ташкил этилиб, туман марказига кириб келувчи асосий йўлларда постлар жорий этишган. Улар туман марказига келаётган ана шундай автоулов эгалари ва йўловчилари билан тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Зарурати бўлмаган автоулов ва йўловчиларга уйларидан чиқмасликлари, акс ҳолда қонуний чора кўрилишини таъкидлашмоқда.