АҚЛ БИЛАН ИШ ТУТИБ...
Туман СЭОМ эпидемиологик дезинфекторларидан иборат 10 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар биринчи кундан бошлаб ҳудудларга бўлинган ҳолда тумандаги барча ташкилот, муассаса ва давлат идоралари биноларини 5 фоизли гипохлорид калций ва суперметрит дори воситалари аралашмаси билан дезинфекция қилиб чиқишди. Гуруҳдаги ҳар бир аъзолар махсус кийимлар, 12 та автомакс (дезинфекция ускунаси), 1 та моторли аппарат ва 1 та махсус техника билан таъминланган.Бугун халқимиз катта синовни бошидан кечирмоқда. Барчамиз якдиллик билан белгиланган тартиб-қоидалар, тарғиботларга тўла амал қилган ҳолда тушкунликка, саросимага тушмасдан, коронавирус (COVID – 19) ҳақидаги турли уйдирмаларга ишонмасдан, ақл билан иш тутишимизга ишонамиз.
Абдукарим УММАТОВ,
туман санитария эпидемиология
осойишталик маркази бош врачи.