БОҒЧА – ХАВФСИЗ ҲУДУД
Туманимизда ҳам коронавирусга қарши кураш чоралари давом этмоқда. Корхона ва ташкилотларнинг иш хоналари, йўлаклари, бозорлар ва савдо дўконлари, МТТлари қатъий гигиена асосида дезинфекция қилинмоқда. Бу ишларга туман Санитария эпидемиология осойишталиги маркази дезинфекция бўлимининг 30 нафар дезинфекторлари гуруҳларга бўлинган ҳолда жалб қилинган.
- Ҳозиргача гуруҳимиз билан Давлат хизматлари маркази, Микрокредит банк, ДСИ, Пенсия жамғармаси, Халқ қабулхонаси, Агробанк, Халқ банки каби ташкилот ва корхоналарнинг бинолари ва хоналари, уларнинг атрофидаги йўлакларни дезинфекция қилиб чиқдик, - дейди дезинфектор Нафиса Ахмедова. - Айни пайтда ишга тушиш арафасида турган Хатча массивидаги “Миттивой болажон” МТТ биноси хоналари, йўлакларини, ўйин майдончаларини дезинфекция қилиш ишларини дезинфектор Мунира Қаршибоева билан бирга амалга оширмоқдамиз.
Раббим ҲОТАМОВ.