Туман Санитария эпидемиология осойишталик марказида Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2020 йил 26 мартдаги ПК-4649 сонли “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 сонли Фармонининг ва Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 25 мартдаги 40-К сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қарорининг ижроси бўйича СЭОМда 15 та гуруҳдан иборат 58 та ходимдан ташкил топган тарғибот ва дезинфекция ишчи гуруҳлари тузилиб, чора-тадбир ишлари амалга оширилмокда.
Республика ҳудудида карантин эълон қилинган кундан бошлаб туман СЭОМ ходимлари томонидан туманда жойлашган барча мактабларда, МТТлар ва корхона ва 55 та ташкилотлар, 19 та йўловчи ташиш корхоналарига қарашли барча турдаги транспортлар ҳар куни 2 мартадан, Булунғур шаҳридаги 32 та кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш подъездлари, ўйин майдончалари, чиқинди йиғиш майдончалари, ташқи ҳожатхоналарида дезинфекция ишлари ҳозирги кунга қадар олиб борилмоқда. Ундан ташқари туманимизда жойлашган “Дехқон бозори” ва филиаллари, “Буюм бозори” ва “Ғуломжон” супермаркети, шаҳарнинг барча марказий кўчаларида фавқулодда вазиятлар, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман ИИБ ходимлари билан биргаликда махсус машина ва тракторлар ёрдамида кенг қамровли дезинфекция ва дезинсекция ишлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган тадбирлар давомида 19800 та аҳоли хонадонларида эпидемиологик суриштирув ишлари, намли дезинфекция ва дезинсекция ишлари олиб борилди. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар ижроси муносабати билан “Инқирозга қарши жамғарма” фондидан 62 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Яъни, булар дезинфекцияловчи дори воситалари олиш учун 30 миллион сўм маблағ, махсус кийим-кечак олиш учун
14 миллион сўм, дезинфекцияловчи автомакслар учун 8 миллион сўм, ишчи ходимларнинг зарарли воситалар билан ишлаётганлигини инобатга олиб сут маҳсулоти, яъни қатиқ билан таъминлаш мақсадида 5 миллион сўм, ёқилғи-мойлаш материаллари учун 5 миллион сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳар бири ўз ўрнида ишлатилиб келинмокда. Бундан ташқари, “Инқирозга қарши жамғарма” фондидан яна 84 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилиб, “Дамас” автомашинаси билан таъминланди. Шунингдек, коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқаролардан жами 3020 та вирусологик таҳлиллари олиниб, вилоят вирусология лабораториясига юборилди. Шундан 73 та фуқарода коронавирус инфекцияси тест анализи бирламчи мусбат натижа берди.

Шунингдек, 7 та бемор вилоятЮКШда, 66 та беморуйшароитидадаволанмоқда. Мулоқотдагилар билан ҳаркунликэпид суриштирувишлариолибборилмоқда. Аҳволлари қониқарли. Хонадонларидатўлиқ дезинфекция ишлари ўтказилган.
ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг 2020йил 26 мартдаги ПК-4652 сонли «Коронавирусинфекцияситарқалишига қаршикурашишгажалб қилингантиббиётва санитария эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПК-4695 сонли «Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларининг ижроси юзасидан СЭОМнинг Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган ходимларига 2020 йил 16 мартдан “Инқирозга қарши жамғарма” фонди маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақининг 6 фоизи миқдорида маҳсус қўшимча рағбатлантириш пули берилмокда.
Ҳозирги кунда 300 килограмм гипохлорид кальций, 38 килограмм биохлорактив, 80 килограммхлорамин, 200 та бир марталик махсус ҳимоя кийими ва 38 та кўп марталик махсус кийимлар заҳираси мавжуд.
Абдукарим УММАТОВ,
туман Санитария-эпидемиология
осойишталик маркази бош шифокори.