КОРОНА ВИРУСГА ҚАРШИ КЎРИЛАЁТГАН ЧОРАЛАР

Маълумки 2019 йилнинг сўнгида Хитой давлатининг Ухан шаҳрида номаълум бир юқумли касаллик пайдо бўлди ва тезлик билан Хитой давлати фуқароларига тарқала бошлади. Олимлар бу касалликни номина Коронавирус (тожли вирус) деб атади. Бу касаллик Хитой давлатини шошириб хам қўйди чунки касаллик оқибатида минглаб одамлар хаёт билан видолашдилар.
Ўзбекистон Республикасига мазкур касалликни кириб келиши ва тарқалиб кетмасликни олдини олиш мақсадида2020 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.
Мазкур Фармойиш билан Бош вазир раислигида Республика комиссияси тузилди. Комисиянинг асосий вазифаси этиб мамлакат ичидаги эпидемиологик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, диагностика ва даволашнинг замонавий ва самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, эпидемиологик ноқулай давлатларда вақтинча яшаётган фуқароларимизга зарур ёрдам кўрсатиш, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемиологияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш каби йуналишлар белгиланди.
ФармойишдаЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига хам бир қатор вазифа ва топшириқлар юкланган жумладан, коронавирус бўйича эпидемиологик осойишталиккача бўлган даврда санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захираларини яратиш, оғир респиратор инфекцияларга чалинган беморларни даволаш учун соҳага алоқадор стационарларнинг реанимация ва интенсив терапия бўлимларини зарур дори ва дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланишини таъминлаш шулар жумласидандир.
Бундан ташқари Чегара қушинлари ва давлат божхона қумитасига эса давлат чегаралари орқали вирус кириб келишини олдини олиш юзасидан ишларни ташкил қилиш вазифаси юклатилган бўлиб сархадларимиз посбонлари бугунги кунда ўз вазифасини сидқидилдан ўтамоқдалар.
Шунингдек Фармойиш билан даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари эхтиёжига қараб коронавирус ва бошқа юқумли касалликларни самарали профилактика қилиш, диагностика ва даволаш учун зарур бўлган шахсий ҳимоянинг самарали воситалари, диагностикумлар, вирусга қарши, симптоматик препаратлар, бошқа воситалар ва ускуналар билан таъминланди.
Ғайрат ЯКУБОВ,
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи