ТАДБИРКОР- ЭЛГА МАДАДКОР
Мустақиллигимиз эълон қилинган 1991 йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш бошлаган эим. Ҳар бир ишда бўлганидек, тадбиркорликнинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Оиламиз фаровонлиги, болаларимиз камоли учун елиб-югурдим. Машаққатли меҳнатларим эвазига фарзандаларим дард кўрмай, бировдан кам бўлмай, соғ-саломат вояга етишди. Ўғилларим Сирожиддин, Аслиддин, Фахриддинлар менга қанот бўлишди. Шу сабабли халқимизга сидқидилдан хизмат қилишни ният қилиб, 2013 йилда оилавий тадбиркорлик билан шуғуллланиш мақсадида давлат дастуриасосида “Лочин” озиқ-овқатлар билан савдо қилиш фирмасини ташкил қилдик. Айни пайтда туманимиз марказидаги иккита озиқ-овқат савдо дўконларида фарзандларимиз халқимизга беминнат хизмат кўрсатишмоқда. Тадбиркорлигимиз туфайли элга ҳалол, самарали меҳнатимиз билан рўзғоримиз обод бўлди. Шу сабаб янги уйлар қуриб, 3 нафар келин туширдик.
Маҳалла ҳудудида ўтадиган ҳамма тадбирларда фаол қатнашаман. Маҳалламиз ҳудудидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалардан доим хабардор бўлиб тураман. Уларга байрам арафаларида озиқ-овқат маҳсулотлари улашдим. Бу каби ишларни келгусида ҳам давом эттиришни ният қилганман.

Матлуба ХУДОЁРОВА,
“Булунғур” МФЙ фуқароси.