ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР
Бугун мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилмоқда.
Хусусан, мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ислоҳатларни янада жадаллаштирмоқда.
Мазкур фармонда бугунги кунда тадбиркорлик соҳасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолаётганлиги, ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишда, мамлакатга хорижий инвесторларни жалб этишда ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш имкониятини таъминлаши келтириб ўтилган.
Шунингдек, мазкур фармон билан 2018 йил 1 сентябрдан: тадбиркорлик субъктларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинди.
Албатта, мазкур ислоҳатларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш, улар фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олишга имконият яратади.
У.ҚОДИРОВ,
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг судя ёрдамчиси.