“Афросиёб-Мева” Ўзбекистон - Бирлашган Араб Амирлиги қўшма корхонаси асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари - олма, гилос, тарвуз каби меваларни қайта ишлаб, концентрат тайёрламоқда.
- Жорий йилнинг тўқ-қиз ойи мобайнида корхонамиз 90 та фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларидан шартнома асосида 27110,7 тонна олма хом ашёси қабул қилиб, қайта ишлаш натижасида 4070,9 тонна концентрати ишлаб чиқарилди, - дейди “Афросиёб-Мева” қўшма корхонаси бош директори Аловиддин Тожиев. – Шунингдек, 99,2 тонна тарвуздан 10,8 тонна тарвуз концентрати, 3381,3 тонна гилосдан 658,2 тонна гилос концентрати тайёрланди.
Тайёр ме-ва концентрати маҳсулотлари Россия Федерацияси, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон Республикаларига экспорт қилинмоқда. Корхона ишлаб чиқарган маҳсулотлар жами 1835,0 минг АҚШ доллари ҳисобида экспорт қилинди.
Корхонадаги ҳамма асбоб-ускуналар замонавий компьютерларда бошқарилади. Қайта ишланган тайёр концентрат маҳсулотлар 250- 260 литрлик ассептик халталарга қадоқланади.
- Корхонада 40 нафар доимий ишчилар билан бир қаторда 35-40 нафар мавсумий ишчилар ҳам меҳнат қилишмоқда, - дейди корхона кадрлар бўлими нозири Шоира Исканова. - Ишчилар учун ҳамма қулай шароитлар яратилган. Улар махсус кийим-бош, иссиқ овқат ва дам олиш хонаси билан таъминланган.
- Мен шу корхонада сараловчи бўлиб ишлайман, - дейди Сарвиноз Лапасова. - Биз ишчилар учун ҳамма қулай шароитлар яратилган. Бунинг учун корхонамиз рахбаридан миннатдормиз.
Раббим ҲОТАМОВ.