- Хўжалигимиз мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида 10 гектар очиқ майдон билан ташкил қилинган эди, - дейди биз билан суҳбатда “Худойбердиев Ойбек” фермер хўжалиги раиси Нарзулла Худойбердиев. -Айни пайтда 30 гектар майдонда деҳқончилик билан шуғулланаяпмиз. Шундан 17 гектар майдонда “Жасмина” навли уруғлик ғалла етиштириб келаяпмиз. Жорий йилда дон қабул қилиш пунктларига режадаги 59 тонна ўрнига 61 тонна сара уруғлик етказиб бердик.
Шунингдек, хўжалигимизда пилла боқиш билан бирга олма боғ, картошкачиликкенг йўлга қўйилган, парранда ва чорва моллари боқилмоқда . Пилла режаси ҳам ортиғи билан бажарилди. 3 қути пилла парваришлаб, давлатга 150 килограмм “кумуш тола” етказиб бердик.
Шу кунларда хўжаликнинг 3 гектарлик олма боғида ғарқ пишган олмаларни пешма- пеш қайта ишлаш корхонасига шартнома асосида топшириш ишлари кизғин бормоқда. Бу ишларни бажаришда оила аъзоларидан ташкил топган Исомиддин, Искандар, Ойбек каби ишчилар, келинлардан Нодирахон, Барчиной, Фаридаойларнинг хизмати катта бўлмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: “Худойбердиев Ойбек” фермер хўжалигираиси Нарзулла Худойбердиев олма ҳосилини кўздан кечирмоқда.