Булунғур шаҳри марказидаги дўконлардан бирида бинойидек ишлаб юрган Наргиза (исм-шарифлар ўзгартирилган) гарчи топаётган кунлик даромадининг чўғи анча баланд бўлсада, бунга кўпам қаноат қилмади. У дўконда савдо қилиш баробарида ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан ҳам шуғуллана бошлади. Ноқонуний даромад унга ташвиш келтирди. Яқинда туман ИЖҚКД ходимлари томонидан ўтказилган текширишда Б. Р.га ноқонуний равишда 1500 АҚШ долларини 12. 480. 000. минг ўзбек сўмига алмаштириб бераётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Суд, ҳуқуқбузар Наргиза Одиловага нисбатан жазо тайинлашда унинг айбини тан олганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 170-моддасида назарда тутилган жарима жазосидан ҳам камроқ жарима жазоси тайинлашликни лозим деб ҳисоблаб, ундан давлат фойдасига энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баравари, яъни 184. 300 (бир юз саксон тўрт минг уч юз) сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Зоҳид ИКРАМОВ,
туман ИЖҚКДепартаменти бўлими инспектори.