ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ УШЛАБ ҚОЛИНДИ
Кун ўтган сайин барчамиз орзиқиб кутган Янги йил байрами ҳам яқинлашиб келмоқда. Шу кунларда пиротехника воситаларини кўча-куйда пуллаб, мўмайгина даромад қилишни мақсад қилган “уддабуронлар”нинг ниятларини божхоначилар пучга чиқаришмоқда.
Шу каби ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари Самарқанд шаҳридаги Гагарин кўчасида тезкор тадбир ўтказишди.
Натижада, фуқаро С.П.нинг қўлидаги целлофан пакет холислар иштирокида кўздан кечирилганида қиймати 1.250.000 сўмлик, жами 3000 дона Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Британик” ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланди ҳамда пиротехника воситалари далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиб, унда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати