ОИЛА - МУҚАДДАС, УНИ АСРАШ - БУРЧ
Маҳаллаларда ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш, соҳа ходимларининг нутқ маданиятини ошириш ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича масъулиятини ошириш, уларда “давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билиш” туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида “Биз оилавий ажримларга қаршимиз!” шиори остида иншолар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Туманимиздаги “Қирқ Шоди” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мамарасул Яқубов танловнинг вилоят босқичида 1-ўрин соҳиби бўлди.
Замира АЛИҚУЛОВА,
“Оила” маркази туман бўлими раҳбари.