БИЛИМ ВА МАҲОРАТ
ғолибликка элтди
Президентимизнинг 5 та ташаббуси асосида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг туман босқичи Оила маркази, ФЎЎБОФМ туман Кенгаши, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида Педагогика ва спорт коллежида ўтказилди. Танловда тумандаги 55 та МФЙлардан ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 8 та оилалар иштирок этишди.
Ҳакамлар ҳайъатининг ҳаққоний, адолатли қўйган баҳоларига асосан 1-ўринга 39-балл тўплаган “Эрганакли” МФЙдан Ўроловлар оиласи, 2-ўринга 34-балл тўплаган “Зарафшон” МФЙдан Эгамбердиевлар оиласи, 3-ўринга 29-балл тўплаган “Олмазор” МФЙдан Шодмоновлар оиласи сазовор бўлишди.
1-ўринни эгаллаган “Эрганакли” МФЙдан Ғуломжон Ўроловлар оиласи вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Танлов ғолибларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, китоблар жамланмаси топширилди.
* * *
Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан асраш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда яқинда Самарқанд шаҳрида “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда туман босқичида ғолибликни қўлга киритган “Каптархона” МФЙнинг “Кабутар” жамоаси иштирок этди. “Қадриятлар бешигисан – азиз маҳаллам” шиори остида ўтказилган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг вилоят босқичида Фирдавс Мардонов сардорлик қилган “Кабутар” жамоаси фахрли 1-ўрин соҳиби бўлишди.
Тўлқин НУРАЛИЕВ.