МАҚСАД - ЎЗБЕК ТИЛИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш оганлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан туманимиз марказидаги Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида маҳаллаларда ўзбек тилини кенг тарғиб этиш ишларини кучайтириш, соҳа ходимларининг нутқ маданиятини ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича масъулиятини ошириш, уларда ўзбек тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билиш туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида “Биз оилавий ажримларга қаршимиз!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Танловда мавжуд 55 та МФЙ раислари, МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этишди.
Танловда фаол иштирок этган Қирқшоди МФЙ раиси Мамарасул Яқубов ва Бўдана МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Лола Султоновалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этадиган бўлишди.
Раббим ҲОТАМОВ.