Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман халқ таълими бўлими ходимлари ҳамкорлигида 5- умумтаълим мактаби спот залида “ Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган 1200 нафар китобхонлар иштирок этишди. Танлов асосан 50 та тест саволларидан иборат бўлиб, ушбу саволларга компьютер орқали иштирокчилар томонидан жавоб берилди.
Танловнинг энг ёш итирокчиси, 11- умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳлохон Шукуруллаеванинг тест саволларига берган жавоблари 90 балл билан баҳоланди. 22- умумтаълим мактаби битирувчиси Жаҳонгир Тошпўлатов 86 балл, 20-умумтаълим мактаби Ёшлар етакчиси Мавжуда Алимовалар 86 балл тўплаб, танловнинг туман босқичида иштирок этадиган бўлишди.
Шунингдек, танлов иштирокчиларидан 22-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ҳумоюн Қодиров, уюшмаган ёшлардан Олимжон Ўринбоев, Азиза Қоржобова, Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Бахтигул Аҳмедова, Булунғур Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулноза Каримовалар ҳам етарли балл тўплашиб, танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: танлов иштирокчиларидан Жаҳонгир Тошпўлатов, Шаҳлохон Шукуруллаева, Мавжуда Алимовалар танлов таассуротларини ўртоқлашишаяпти.