ҲУШЁРЛИК - ДАВР ТАЛАБИ
Қўшни Жиззах вилояти билан чегара бўлган “Юқори нуқта”да ЙПХ ўсимликлар карантини инспекцияси масканида ҳаёт кеча-ю кундуз қайнайди. Бу ерда вилоятимизга бошқа ҳудудлардан кириб келаётган мева ва сабзавотлардаги зарарли организмларнинг тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Маскан инпекцияси ходимларининг ҳушёрлиги сабабли вилоятимиз ҳудудига кириб келаётган ҳар қандай озиқ-овқат ва сабзавот маҳсулотларининг сифати ана шу масканда обдон текширилади.
Яқинда, ҳушёр инспекция ходимлари томонидан вилоятимизга бошқа ҳудудлардан кириб келаётган 880 килограмм олма, 700 килограмм лимон, 11 655 килограмм картошка, 4 450 килограмм қовун маҳсулотларида зарарли организмлар аниқлаганлиги сабабли ортга қайтариб юборилди.
Худди шунингдек, ўта зарарланиб, истеъмолга мутлақо яроқсиз деб топилган 4 100 килограмм помидор юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўсимликлар карантини инспекторлари ва вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан “Тоза ҳудуд” ДУК га қарашли чиқинди йиғиш майдонида кўмиб ташлаш йўли билан йўқ қилинди.
Шу билан вилоятимиз ҳудудида ҳар хил юқумли касалликларн кенг тарқалишининг олди олинди. Сифатли маҳсулотлар - соғлом ҳаёт гаровидир, - деб бежиз айтилмаган.
Д.УСМОНОВ,
Ш. ЭРГАШЕВ,
“Ўздавкарантин” давлат инспекцияси
инспекторлари.