НОГИРОНЛАРГА ҒАМХЎРЛИК
Туман ҳокимлиги, туман Тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Маданият бўлими санъаткорлари, шунингдек, тумандаги барча МФЙлар фаоллари, корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида 3 декабрь - “Халқаро Ногиронлар куни” муносабати билан “Дийдор” базмгоҳида дастурхон ёзилди. Туман ҳокими Баҳодир Баҳрамов тадбир иштирокчиларини қутлуғ сана билан қизғин табриклади. 160 нафардан ортиқ имконияти чекланган ногиронлар, ёлғиз кекса- пенсионерлар ва туғма ногиронлар бир пиёла чой устида ширин суҳбат қуришди.
Тадбир давомида туман Маданият уйи ходимлари томонидан концерт қўйилди. Тадбир иштирокчилари шўх куй ва қўшиқлар остида рақсга тушишди. Туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси бошлиғи Равшан Мухторов ижтимоий ходимлар билан биргаликда уйларида ётиб қолган 40 нафар ёлғиз кекса пенсионерлар ва ногиронларнинг уйларига бориб ҳол-аҳвол сўрашиб, уларга байрам совғаси сифатида озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари топширишди. Шунингдек, туман ҳокими ташаббуси билан ҳамда туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан ногиронлиги бўлган 25 нафар ногиронга ногиронлик аравачалари берилди. 2 нафар ногиронга қўлтиқтаёқ ва 2 нафар ногиронга ҳассалар берилди.
Раббим ҲОТАМОВ.