Ўтган йилда ташкил этилган туман (шахар) адлия бўлимлари томонидан аҳоли ўртасида, ташкилот ҳамда муассасаларда ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш борасида катор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши билан 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар Ватанпарварлик ойлигини ўтказиш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланган эди.Мазкур дастурда ҳарбий қисм, ташкилот ва муассасаларда тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ҳарбийларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш юзасидан тадбирлар ўтказиш белгиланган.
Дастур ижросини таьминлаш мақсадида туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Н" ҳарбий қисмида “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши ходими Т.Раупов ва 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси А.Салимов иштирокида ҳарбийларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тадбир ўтказилди
Туман адлия бўлими бошлиғи Ғ. Яқубов мамлакатимиз Қуроллик Кучлари салоҳиятини ошириш, қудратини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларинииг маьнавий-маьрифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва унинг мазмун-моҳияти юзасидан маьруза қилди.“Адолат” СДП туман Кенгаши ходими Т.Раупов ва нотариус А.Салимовлар эса ҳарбийлар томонилан берилган саволларга жавоблар қайтаришди.
Баҳром КЕНЖАЕВ,
туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.