Туман тиббиёт бирлашмаси тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими ходимлари жорий йилда рўйхатга олинган 64 нафар ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ишларини виждонан бажариб келишмоқда. Бўлимдаги 8 нафар ижтимоий ходимларнинг ҳар бирига 8-9 нафардан ёлғиз кексалар биркитилган. Ходимларимизнинг асосий вазифалари ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар, вояга етмаган болалар, жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлан шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар, шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаганлар, 1 ва 2 гуруҳ ногиронларига манзилли ижтимоий кўмак беришдан иборат. Жумладан, Шахзода Исломова, Лола Ўсарова каби ижтимоий ходимларимизнинг хизматлари алоҳида таҳсинга лойиқ. Уларнинг ҳар бири ўзларига биркитилган ҳудудларидаги ижтимоий ёрдамга муҳтожлардан ҳар куни хабар олиб, хонадонида бажарилиши мумкин бўлган барча уй-рўзғор ишларини саранжомлаш ва ёрдамга муҳтож шахсни лозим бўлса керакли дори-дармон, озиқ овқат билан таъминлаш, соғлигини мунтазам назорат қилиш ва шу каби вазифаларни бажариш билан шуғулланишмоқда.
Мавжуд 64 нафар ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронларга жорий йилнинг ўтган даврида маиший хизмат хизматлари кўрсатиш бўйича 1789,0 сўмлик, юбилей тадбирларини нишонлашда 3060,0 минг сўмлик, бошқа турдаги ҳомийликлар томонидан 5837,0 минг сўмлик ёрдамлар ташкиллаштирилди. Шундан 15 нафар имтиёзли фойдаланувчилар 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан таъминланди. Бўлимимиз томонидан рўйхатга олинган 15 нафар ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлардан 2 нафари шифохонада, 14 нафари уй шароитида диспансер кўригига муҳтожлиги аниқланиб, 2 нафари шифохонада даволанди. Уларга ижтимоий ходимларимиз шифохонада ҳам тўлиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишди. 1 нафари амбулатор шароитда, 12 нафари эса уй шароитида ҳомийлар ҳисобидан 2170,0 сўмлик даволанишга мушарраф бўлишди. 3 нафар ёлғиз кекса пенсионерларнинг уйлари ҳомийлар томонидан 2150 сўмлик жорий таъмирланди.
Ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган кексалар, пенсионер ва ногиронлар ижтимоий ходимларимизнинг доимий назоратида. Уларнинг соғлиги ва аҳволига қараб 20 нафарига протез-ортопедия маҳсулотларига муҳтожлари аниқланиб, 34 турдаги протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминлашга эришдик. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни “Саховат” ва “Мурувват” уйларига жойлаштирилди, муҳтож фуқаролар ногиронлик аравачалари, қўлтиқ таёқ, ҳасса ва эшитиш мосламалари билан таъминланди. Фронт ортида хизмат қилган фахрийлар ва ёлғиз кекса пенсионерлар ҳамда ногиронларнинг 30 нафарига соғликларини тиклаш учун сиҳатгоҳ йўлланмалари орқали даволнишларига имконият яратиб берилди.
Бўлимимизнинг ижтимоий ходимлари бундан кейин ҳам кексалар ва ногиронларга, парваришга муҳтожларга ҳар томонлама кўмаклашишга астойдил бел боғлашган.
Шоира МУСУРМАНОВА,
туман ТТБ ижтимоий ёрдамни
ташкиллаштириш бўлими ижтимоий ходими.