Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида туман Тиббиёт бирлашмаси Тиббий ижтимоий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими томонидан 62 нафар ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронлар рўйхатга олинган бўлиб, уларга 8 нафар уйда ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар биркитилган. Ижтимоий ходимлар ёлғиз кекса пенсионерларнинг уйларига боришиб, ижтимоий хизмат кўрсатади, дори- дармонлари, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериб, байрам тадбирларида ҳомийлардан совға-саломлар ташкиллаштиради.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилдаги 237-қарорининг 1-иловасига асосан имтиёздан фойдаланувчи 16 нафар, 2-иловасига асосан 44 нафар ёлғиз кекса пенсионерлар руйхати шакллантирилган бўлиб, 16 нафар ёлғиз кекса пенсионерларга ўтган йили 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари ўз вақтида етказиб берилди. Жорий йилнинг ўтган даври давомида ҳам 8 миллион 400 минг сўмлик ана шундай имтиёзли кўмак кўрсатилди.
Жорий йилнинг март ойи давомида 62 нафар ёлғиз кекса пенсионерлар ва ногиронларга маиший хизмат кўрсатиш хизматлари бўйича 589 минг сўмлик, юбилей тадбирларини нишонлашда 560 минг сўмлик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3 миллион 530 минг сўмлик, шунингдек 8 миллион 837 минг сўмлик бошқа турдаги ҳомийлик ёрдамлари ташкиллаштирилди. 8 нафар муҳтож ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронларнинг уйлари жорий ва капитал таъмирга муҳтож, деб топилиб, режага киритилди.
Бўлим томонидан рўйхатга олинган 62 нафар ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, жорий йилнинг февраль-июнь ойларида 15 нафари шифохонада, 37 нафари уй шароитида, 10 нафари амбулатор шароитида даволанишга муҳтож, деб топилди. Шу йилнинг уч ойи давомида 4 нафари стационар, 3 нафари амбулатория, 15 нафари уй шароитида даволаниб, уларнинг дори-дармонлари учун ҳомийлар ҳисобидан 2 миллион 192 минг сўмлик маблағ сарфланди.
Шунингдек, февраль-март ойларида диспансер кўригига асосан кўзойнакка муҳтож, деб топилган 11 нафар ёлғиз пенсионерларга кўзойнак олиб берилиб, ҳомийлар ҳисобидан 255 минг сўмлик маблағ сарфланди.
Туманда протез-ортопедия маҳсулотларига муҳтож ногиронларнинг рўйхати тузилиб, 58-сон ТМЭК билан биргаликда 2019 йилги базаси шакллантирилган. Базага 29 нафар ногиронлар 43 та протез-ортопедия маҳсулотлари олиш учун талонга муҳтожлиги аниқланилиб, рўйхатга киритилди. 2018 йил давомида ва ҳозирги кунга қадар 32 нафар ногиронлар учун ногиронлар аравачаси, 22 нафарига қўлтиқ таёқ, 27 нафарига ҳасса, 5 нафарига эшитиш мосламаси бюджет маблағлари ҳисобидан ҳамда туман ҳокимлиги ҳамда хотин-қизлар қўмитаси ҳомийлигида таъминланиб келинаяпти
Янги йил байрами муносабати билан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида 15 нафар пенсионер ва ногиронларга, 2 нафар уйда ётиб қолган ногиронларга ҳамда 8 нафар ёлғиз пенсионерларга, жами 35 нафар пенсионерга 2 миллион 450 минг сўмлик ҳар хил турдаги ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 14 нафар ёлғиз пенсионер ва ногиронларга 580 минг сўмлик совға- салом берилди. 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ёлғиз кекса пенсионер ва ногирон аёлларимиздан 49 нафарига ҳомийлар ҳисобидан озиқ-овқат ва саноат шаклида 2 миллион 118 минг сўмлик совға-саломлар тарқатилди. Наврўз - умумхалк байрами муносабати билан 62 нафар ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронларга ҳомий ташкилотлар томонидан 7 миллион 400 минг сўмлик совға-саломлар ташкиллаштирилиб, ходимларимиз томонидан уйларига табрик сифатида етказиб берилди. Байрам арафасида уларнинг уй атрофлари ободонлаштирилиб гул кўчатлари ўтқазилди.
Ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронларга йил давомида турли байрамларда совға-саломлар берилишида ҳомийлик кўрсатаётган туман ҳокимлигига, “Алижон Транс”, “Сандвик”, “Мароқанд Сифат” МЧЖ, “Афросиёб”, туман Йўл қурилиш корхонаси, туман Молия бўлими, “Буюм бозори”, “Дехқон бозори”, шунингдек, ёлғизларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва стационар даволанишларида, дори-дармон билан таъминлашда ғамхўрлик кўрсатган Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Лутфулла Маҳманов ва бошқа ҳомий ташкилотларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Равшан МУХТАРОВ,
Тиббиёт бирлашмаси Тиббий-ижтимоий ёрдамни
ташкиллаштириш бўлими бошлиғи.