Педагогика ва спорт коллежида Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси ходимларининг туман маҳалла фаоллари, таълим муассасалари жамоалари ва талабалар ҳамда ёшлар иттифоқи аъзолари билан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича навбатдаги сайёр учрашуви бўлди.
Вилоят Божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Салиховвилоят божхона масканлари ўтиш жойларида баъзи фуқароларнинг ҳуқуқбузарликларга йўл қўйишаётганликлари, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар хусусида сўз юритиб, умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий ва ижтимоий аҳамияти хусусида батафсил фикр юритди.
Вилоят Божхона бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Фарход Аҳроров божхона соҳасида бўлаётган янгиликлар, ходимлар олдида турган вазифалар ва ўтган 2017 йилда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудига беҳаёлик, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи ва диний мазмундаги материалларнинг ноқонуний олиб кирилиши юзасидан маълумот бериб ўтди. Шунингдек, ўтган 2017 йил давомида Булунғур туманида яшовчи 7 нафар фуқарога нисбатан 7 та ҳолатда божхона қоидабузарлиги ҳолатлари аниқланиб, 6 та ҳолатда маъмурий иш юритилганлиги (5 та ҳолат порнография, 1 та ҳолат декларацияланмаган товар, 1 та ҳолатда жиноят иши) ҳақида маълумот бериб ўтди.
Тадбир давомида йиғилганларга одам савдоси ва божхона ҳуқуқбузарликлари ҳолатларини ўзида жамлаган “Кўнгилдаги қора доғлар”, “Ёмоннинг 1001 қилиғи” ва “Қимматга тушган қизиқиш” номли ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Тадбирда Бошхона хизмати ходимлари иштирокчилар берган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.
Ўз мухбиримиз.