НАСОС ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ
Жомбой тумани Қудуқли МФЙда истиқомат қилувчи Шавкат Нуров Булунғур шохкўчасида жойлашган қурилиш моллари дўконидан 950 000 (тўққиз юз эллик минг ) сўмга сув насоси сотиб олган. Сотувчи сув насоси харид қилаётган фуқаро Ш. Нуровга чек ёки чекка тенглаштирилган хужжат тақдим қилмаган, муддатли кафолат хам бермаган. Фуқаро Ш.Нуров харид қилган сув нососини уста билан бирга уйига олиб бориб ўрнатганда, сув насоси носоз чиққан. Фуқаро Ш.Нуров туман ИҲҲҚЖ ижро аппаратига шу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилган. ИҲҲҚЖ аппарати ходимлари бўлиб ўтган воқеани ўрганиб чиқиши натижасида, хақиқатдан сув насоси носоз чиққанлиги аниқланди. Фуқаро Ш.Нуровга сув насоси алмаштириб берилди.
Муҳайё АҲМЕДОВА,
туман ИҲҲҚЖ ижро аппарати
жамоатчилик билан ишлаш ва
матбуот-ахборот мутахассиси.