БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР
Туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан туманимиздаги 55 та МФЙ, мактаблар ва коллежларда “Бувижоним кийган либослар” мавзусига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Дастлабки тадбир “Булунғур” МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар боғи”да бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, келинлар иштирок этишди.
Тадбир давомида момоларимиз кийган кийимлар, улар қилган ишларидан пахта чувиш, куви пишиш, ип йигирувчи чархпалак билан бажарган ишлари, момолар айтган эртаклар ёшлар томонидан саҳна кўринишларида ўз аксини топди.
Муборак ПОЛВОНОВА,
“Самарқанд” МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш
ва оилаларда маънавий-ахлоқий тарбия
масалалари бўйича мутахассис
Суратда тадбирдан лавҳа акс этган.