“Қизларжон” номли ўқувчи қизлар саммити - қизлар сайили Булунғур МФЙ ҳудудида, Япон мутахассислари лойиҳаси асосида бунёд этилган “Ёшлар истироҳат боғи”да бўлиб ўтди.
“Ёшлар боғи”да саммит иштирокчилари ва меҳмонларни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Холида Қиличева бошчилигидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, мактаблар ва коллежларнинг илғор ўқувчи қизлари сардорлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари нон-туз ва баҳор таъоми - сумалак биланкутиб олишди.
Қизлар сайили давомида маҳаллий мактаб ва коллежлар ўқувчи қизлари ҳамда маҳаллаларнинг уюшмаган қизлари томонидан тикилган ва тўқилган миллий буюмлар, момолар удуми бўлган ип йигириш, пахта чувиш, бешикда ётган болага алла айтиш удумлари намойиш этилди.
Сайил давомида иштирокчилар китоблар оламига саёҳат қилишди, билимдон қизлар ижод қилган шеърлардан намуналар ўқилди.
Туман ФҲДЁ бўлимида ёшлар янги оила қураётганлар учун ташил этилган “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусидаги ўқув семинарда иштирок этишди. Шунингдек, қизлар сайлига ташриф буюрган меҳмон қизлар гуруҳи 22-умумий ўрта таълим мактабида “Қизларжон клуби” фаолияти билан танишиб, “Соғлом турмуш тарзи” шиори остидаги тадбирда иштирок этишди. “Мойчечак” номли 1-мактабгача таълим муассасасида “Зумрадойлар давраси” фаолияти доирасидаги саҳна кўринишларини томоша қилдилар. Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Қизларжон клуби” фаолияти ва коллеж тўгараклари томонидан тайёрланган буюмлар кўргазмасини томоша қилдилар.
- Мен бу қизлар сайли давомида жуда кўп нарсни ўргандим, - дейди Педагогика ва спорт коллежининг ”Мактабгача таълим йўналиши” бўйича таълим олаётган, “Лидер қизлар” ва “Ёшлар иттифоқи” гуруҳи етакчиси Соҳиба Абдураимова. - Келгусида ўзим танлаган мутахасислигим бўйича етук мутаҳассис бўлиб, мустақил юртимизнинг бунданда гуллаб яшнашига муносиб ҳиса қўшаман, деган ниятларни дилимга тугиб қўйдим.
Раббим ҲОТАМОВ.