9-сонли Мусиқа ва санъат мактабида туман хотин-қизларининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда маҳаллалар, мактаблар, коллежлар ва ташкилотлардан сайланган делегат хотин-қизлар иштирок этишди.
Иштирокчилар туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Холида Қиличеванинг 2014-2018 йиллар давомида хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилган хайрли ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича маърузасини тингладилар. Маъруза юзасидан савол-жавоблар бўлди. Делегатлар Холида Қиличеванинг қўмита раиси сифатида олиб бораётган ишларини қониқарли, деб топишиб, уни янги муддатга туман хотин-қизлар қўмитаси раислигига бир овоздан сайлашди.
Конференцияда вилоят хотин-қизлар конференциясига делегатлар сайланди.
Конференция давомида Бўдана ва Соҳибкор МФЙлари чевар хотин-қизларининг ўз қўллари билан тикилган кийимлар намойиш этилди.
Конференцияда вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Феруза Хонкелдиева иштирок этди.
Раббим ҲОТАМОВ.