Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан туман адлия бўлимининг @Bulunguradliya ва +998944713937 телеграм гуруҳи ишга туширилди. Мазкур гуруҳда туман ҳокимияти, туман ИИБ профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари, туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри, туман Давлат солиқ инспекцияси ва туман молия бўлими ҳуқуқшунослари уланган бўлиб, фуқароларни қизиқтираётган ёки қийнаётган масалалари юзасидан қонуний жавоблар берилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари мазкур телеграм месенжерига уланиш учун туман аҳолисини жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.
Зоир МЕЛИБОЕВ,
туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.
Баҳром КЕНЖАЕВ,
туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.