“Соҳибкор” МФЙ марказида янги Мусиқа ва санъат мактаби биноси қад кўтармоқда. Қурилиш ишларини “Барно сервис люкс” МЧЖнинг қурувчилари амалга оширишмоқда.
- 150 ўринли, икки қаватли бино қурилишига 5 та комплекс бригададан иборат 42 нафар тажрибали қурувчилар жалб этилган, - дейди иш бошқарувчи ёрдамчиси Маҳмуд Ўринбоев. - Қурувчилар учун яхши шароитлар яратилди. Уларга маҳаллий ошпазлардан бири Тўлқин Мамашарипов ўз ёрдамчилари билан 3 маҳал иссиқ овқат тайёрлаб беришаяпди.
Раббим ҲОТАМОВ.