Аҳолининг тинч-осойишта яшаши, хавф-хатарсиз ҳаёткечиришларида ички ишлар соҳаси ходимларининг ҳам хизматлари беқиёс. Дарҳақиқат, туман ички ишлар бўлимида соҳа фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу харита асосида режали ишлар амалга оширилиб борилмоқда. Жумладан, бўлимимизга янги ишга қабул қилинган ёш ходимларга мураббийлар бириктирилиб, “Устоз-шогирд” анъанаси давом эттирилмоқда. Тизимда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг хизмат кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг тажрибаларини янада ошириш ҳамда хизмат вазифаси бўйича юклатилган тезкор хизмат вазифаларини мустақил бажариш қобилиятини ривожлантириш мақсадида уларга тажрибали, кўп йиллар шу тизимда ишлаган, юксак касбий фазилатларга, хизматда самарали кўрсаткичларга ва тарбиявий йўналишда кўникмаларга эга бўлган энг тажрибали мураббийлар ходимлар орасидан танлаб олинмоқда. Уларга асосан ёш офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркибидан бўлган ходимлар бириктирилган. Шунингдек, ходимларнинг касбий малакаларини янада ошириш мақсадида вақти-вақти билан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга кириш истагида ҳужжатларни расмийлаштириш учун рухсат сўраб 153 нафар, шундан 25 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий техника институтига 39 нафар фуқаронинг ҳужжатлари расмийлаштирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Самарқанд академик лицейига 191 нафар 9-синф битирувчилари ҳужжат топширишиб, шундан 15 нафар ўғил ва 2 нафар қиз болалар белгиланган барча нормативларни тўла амалга оширишиб, талабалик шарафига муяссар бўлишди. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига 6 ойлик ўқишга касбий тайёргарлик факультетига 21 нафар олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлганлар рухсат сўраб мурожаат қилишган.
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни” сифатида белгилаб олинган бўлиб, ушбу кунларда маҳаллаларда, ташкилот ва муассаса ҳамда ўқув масканларида ёшлар, уюшмаган ёшлар ҳамда аҳоли орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича профилактик тарғибот ва ташвиқот ишларини йўлга қўйганмиз. Жорий йилнинг шу даврига нисбатан махсус турдаги таълим муассасасига бирорта ҳам вояга етмаган жойлаштирилмаган. 17 нафар вояга етмаган, 36 нафар фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар профилактик ҳисобга олинган. Ҳозирда 53 нафар маъмурий назорат остига тушувчи шахслар мавжуд бўлиб, улардан 43 нафари маъмурий назоратга олинган. Маъмурий назоратга олинмаган 10 нафаридан 2 нафари чет давлатга кетгани учун, 1 нафари касаллиги учун, 1 нафари қатъий тузалиш йўлига киргани учун маъмурий назоратга олинмаган. Қолган 5 нафарини маъмурий назоратга олиш чоралари кўрилмоқда. Бўлимимизнинг ХПБ жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳисобида ҳозирги кунда 250 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда. Ушбу маҳкумлар билан қайта жиноят содир этмасликлари учун тегишли профилактик чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида “Ҳамкор” ва “Ижро” тадбирлари бир неча бор ўтказилди. Берилган жазодан тўғри хулоса чиқариб, жазони ўташ даврида намунали хулқи ва меҳнати билан бошқаларга ибрат бўлган, яхши тавсифланган 96 нафар маҳкум қонун нормаларида белгиланган тартибда жазодан муддатидан илгари озод этилди. Муқаддам турли хил жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаб қайтган 35 нафар фуқаро маъмурий назоратга олинган бўлиб, улар билан ҳар ойда икки маротаба профилактик йиғинлар ўтказилиб борилмоқда. Уларниг барчаси бугунги кунда иш билан таъминланган. Қисқаси, тизимдаги барча ходимларимизнинг мақсад-муддаоси аҳоли тинчлигини сақлаш, оилада хотиржамликка ҳисса қўшиш ва жойларда ҳуқуқбузарликлар сонининг кескин камайишига эришишдан иборат.
Бардошбек СОЛИЕВ,
туман ИИБ кадрлар гуруҳи
катта инспектори, катта лейтенант.