СУД МУҲОКАМАСИДА ПРОКУРОРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясига мувофиқ жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг мутлақо янги устувор йўналишлари ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг жиноят ишлари бўйича судларда ишлар кўрилишидаги асосий вазифалари – қонунда белгиланган ваколатлар орқали суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига эришишдан ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат.
Прокурор судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлайди. Судда далилларни текширишда иштирок этади ва қонуннинг қўлланиши хусусида ўз фикрини билдиради. Ишлар судларда кўрилаётганда иштирок этаётган прокурорнинг ваколатлари процессуал қонунлар билан белгиланади. Прокурор суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланиб, судьяларнинг мустақиллиги ҳамда процессуал қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этиш принципига амал қилади.
Санжар МАМАТҚУЛОВ,
Зарафшон шаҳар прокурори ёрдамчиси, 3-даражали юрист.