Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг кейинги икки йилдан ошиқроқ вақт мобайнида суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, яъни соҳани янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, фаолияти самарадорлигини юксалтириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини юзага келтириш, жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, юксак ахлоқий-иродавий, касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифалар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларнишаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш, қолаверса, судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш механизмини давримизнинг юксак талаблари даражасида ташкил этишга, тизим ходимларига, судьяларга алоҳида меҳнат шароитлари яратиш, лавозим маошларига устамалар ҳамда малака-мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ миқдорларини беришга қаратилган учта Фармони чиқарилди. Бошқача айтганда, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилди. Бугунги кунда ушбу Фармонлар ижросини таъминлаш, шунингдек, одил судловни амалга ошириш борасида қандай ижобий ишлар амалга ошириляпти? Журналист Холбой ҚОСИМОВнинг жиноят ишлари бўйича Булунғур тумани суди раиси Фарҳод ХУДОЙБЕРДИЕВ билан суҳбати шу хусусида бўлди.
Холбой ҚОСИМОВ: - Авваламбор, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг суд-ҳуқуқ тизимига оид чиқарган Фармонларининг мазмун-моҳиятига, уларда кўтарилган асосий масалаларга тўхталиб ўтсангиз. Қабул қилинган бу Фармонлар кутилган самараларни беряптими?
Фарҳод ХУДОЙБЕРДИЕВ: - Суҳбатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги долзарб масалаларга бағишланаётганлиги эътиборга лойиқ. Очиғи, аксарият фуқароларимиз ҳали-ҳануз суд ҳокимияти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асл моҳиятини тўласинча англаб етганларича йўқ. Минг афсуски, ўз ҳақ-ҳуқуқларини, ҳуқуқий маданият нима эканлигини билмайдиган фуқароларимиз ҳам йўқ эмас. Ушбу суҳбатимизни ўқиган газетхонлар, яъни, фуқароларимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар хусусида етарлича тушунчага эга бўладилар, деб ўйлайман.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида суд ҳокимияти мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликучун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилиниши кераклигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари бўйича зудлик билан чоралар кўриш, суд фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари ҳамда аҳоли билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмлариникенг қўллашга эътибор қаратилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Адлия вазирлигининг судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейинўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш)ни назардатутувчи таклифлари маъқулланди.
Ушбу Фармонга мувофиқ, 2017 йил 1 апрелдан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилди. Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилди. Қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунинглек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санксия бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди. Судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди. Терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатлари бекор қилинди.Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурни амалга ошириш бўйича комиссия ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Адлия вазирлигига суд-ҳуқуқ тизимидаги илғор хорижий тажрибаларни чуқур ўрганиш вазифаси топширилди.
Вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни амалга оширишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асослари қайта кўриб чиқилди. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турлари жиноят тоифасидан чиқарилди. Жиноят ишини қўзғатиш фақат жабрланувчининг аризасига кўра амалга ошириладиган жиноят турлари рўйхати кенгайтирилди. Фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатлари қайта кўрилиб, маъмурий судлар ташкил этилди. Шунингдек, ушбу Фармондан сўнг давлат органларида юридик хизматнинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, суд ҳокимиятининг икки олий органи - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олибкелганлиги учун бирлаштирилди. Бунданташқари, судьялар ҳамжамиятинингоргани ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини тубдан яхшилаш ҳамда юқори малакали судьялар корпусини шакллантиришга масъул бўлган орган - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимига тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, унинг 21 нафар бўшаган ижро аппарати штат бирлиги кенгашга ўтказилди. Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига биноан Сенат томонидан тасдиқланадиган кенгаш раиси ва кўпчиликни ташкил этувчи судьялар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институти вакиллари, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги малакали мутахассислар орасидан Президент томонидан тайинланадиган 20 нафар аъзодан иборат бўлди. Кенгашнинг 13 нафар аъзоси доимий, 8 нафар аъзоси эса жамоатчилик асосида ўз фаолиятларини амалга оширмоқда. Судьялар олий кенгашига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суд судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларидан ташқари барча судьяларни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда лавозимларига тайинлаш ва лавозимларидан озод этиш бўйича ваколатлар берилди. Судьяларни касбий жиҳатдан тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш ҳам Судьялар олий кенгаши зиммасига юклатилди.
Юқоридаги Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий судининг раислари, раис ўринбосарлари, судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарлари Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга қўйилади ва лавозимидан озод этилади. Ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари туман (шаҳар), туманлараро судлари судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг 159 та штат бирликлари қисқартирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг қўриқлаш взводи ҳам тугатилди. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташкил этилди.
Илк маротаба давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилди. Давр талаблардан келиб чиқиб, шунингдек, тадбиркорликсубъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди. Бунда мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда туманлараро туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 -2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг суд органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқатни кенгайтириш ҳамда одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш борасидаги таклифлари қабул қилинди. Судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг холислиги ҳамда шаффофлигига ишончни ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда судьялар корпусини шакллантиришга кўмаклашувчи комиссиялар тузиш ҳақидаги таклифлари қабул қилиниб, бу борада комиссиялар тузилди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий судираисига Олий суд ва унинг ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг юқори малакали, ташаббускор, хизмат мажбуриятларини, вазифаларини ҳалол ва самарали бажараётган судьяларига, ходимларига Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача миқдорда устама (пул таъминоти) тўлаш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, ушбу Фармонда малака ва мансаб даражасига эга бўлган судьяларга, уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар беришни назарда тутувчи таклифлар билдирилди. Айни пайтда бу борада ижобий ишлар қилинаётганлиги аҳамиятлидир.
Холбой ҚОСИМОВ: 2017 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Шу ҳақда ҳам қисқача тўхталиб ўтсангиз.
Фарҳод ХУДОЙБЕРДИЕВ:- Қайдэтиб ўтиш жоизки, видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Бош вазир, Судьялар олий кенгаши аъзолари, Олий суд раиси, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар судлари судьялари иштирок этди. Видеоселектор алоқаси орқали жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, фахрийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ва нуфузини ошириш, уни илгариги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг муҳим воситаси бўлган институтгаайлантиришга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлиги, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳамда такомиллаштириш давримизнинг юксак талабларидан бири эканлиги йиғилишда алоҳидатаъкидлаб ўтилди. Асосий мақсадимиз, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб тарзда ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода ”Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборат эканлигини муҳтарам Президентимиз яна бир карра алоҳида қайд этиб ўтди. Шунингдек, йиғилишда адолат ва маънавият - ўзаро чамбарчас тушунчалар эканлиги, маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмаслиги, шунинг учун судьялар, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва судьялик лавозимига тайинлашда бу масалага алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги уқтириб ўтилди.
Олий суднинг янги раҳбарлари олдига суд-ҳуқуқ тизимидаги камчилик ва муаммоларни тезлик билан бартараф этиш, суд органлари ва судьялар фаолиятини қонун ҳамда адолат талаблари асосида самарали ташкил этиш борасида зарур чора-тадбирлар қўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Айниқса, фуқароларнинг суд идораларида сарсон-саргардон бўлишининг олдини олиш, ишларни ўз вақтида кўрмасдан, одамларни овора қилган суд ходимларига муносиб баҳо бериш зарурлиги қатъий таъкидланди. Шу мақсадда илгари сурилган муҳим бир фикр - ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта мулоқотлар ташкил этиш ҳақидаги Президентимизнинг таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан қизғин маъқулланди.
Судья лавозимида фаолият кўрсатаётган суд ходимлари ўз фаолиятлари юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши билан боғлиқ амалиётни йўлга қўйиш вақти келганлиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбари бундан кейин судьялар фаолиятига биринчи навбатда халқнинг ўзи баҳо беришини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилишда судьяларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Президентимиз томонидан бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ихтисослашган ўқув муассасаси – Одил судлов Академиясини ташкил этиш ҳақида билдирган таклифи ҳам йиғилиш иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Тадбирда яна бир муҳим таклиф - халқ орасида обрў-эътибор қозонган судьяларнинг ҳаёт йўли, одил судловни амалга оширишдаги ижобий тажрибаларини оммалаштириш учун “Судьялар клуби” ва ”Суд ҳимоясида” рукнлари остида марказий телеканаллар ҳамда рўзномаларда мунтазам равишда туркум кўрсатув, мақолалар эълон қилиб бориш ҳақида амалий фикрлар илгари сурилди.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бу борадаги ишларни маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлисларида кўриш кўламини кенгайтириш, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан электрон суд стенографиясини кенг жорий этиш, суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминловчи идоралараро электрон маълумот алмашиш тизимини шакллантириш масалалари ҳам муҳокама этилиб, бу борада аниқ тавсиялар ҳамда кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, Президентимиз Шавкат Мирзиёев танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқаруви органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Иш фаолиятимиз давомида бу қоидалар сўзсиз бажарилишини таъминлаш асосий вазифамиздир.