Ҳар йили йил якунланиши билан йил бўйи амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгуси йил учун устувор вазифалар белгилаб олинади. Бўлимимиз ходимлари ҳам зиммаларидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўтган 2018 йилда муайян ишларни амалга оширишди. Жумладан, ўтган йили бўлимимизга жами 30 та жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар келиб тушди. Шундан 27 таси 10 кунгача бўлган муддатда ва 1 таси 1 ойлик муддатда кўриб чиқилиб, 14 та ҳолатда жиноят ишлари ( 3 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28. 211-моддаси 1-қисми билан, 1 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 214-моддаси 3-қисми билан, 1 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан, 5 та ҳолатда ЖКнинг 167-моддаси билан, 1-та ҳолатда ЖКнинг 176-моддаси билан, 1та ҳолатда ЖКнинг 177-моддаси билан, 1 та ҳолатда ЖКнинг 186-2-моддаси 1-қисми билан, 1 та ҳолатда ЖКнинг 139-моддаси 3-қитсми “а, г” бандлари билан жиноят ишлари) қўзғатилган. 13 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг (170-моддаси билан 7 та, 176-моддаси 1-қисми билан 3 та) маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар юритилди ва 2 та текшириш материали жиноят ишларига қўшилган.
Ўтган йиллар ҳисобидан 189334,3 минг сўм қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар ундирилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган 49115,9 минг сўмлиги сотилиб, бюджетга ундирилиши таъминланди. Бундан ташқари ўтган йил ҳолатига жами 134.171.000 минг сўмлик зарарлар аниқланиб тўлиқ ундирилди ва Департемент органларини ривожлантириш фондига 56368,2 минг сўмлик маблағларни ундириш таъминланди.
Департамент органларининг асосий вазифаларидан бири бўлган валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш борасида 9 та ҳолатда қонунбузилишлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан жами 2131 АҚШ доллари, 7130 Россия рубли, 10.000 қозоқ тенгеси ва 112,8 млн. сўм нақд пуллар ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, “яширин” цех билан боғлиқ 3 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, шундан 2 та ҳолатда МЖтКнинг 176-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юритилди. Ҳуқуқбузарлар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний фаолият юритишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўтган 2018 йилда бўлимимизга жами 288 нафар фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди ва уларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шу билан бирга ходимларимиз томонидан жойларда жами 220 маротаба профилактика ва тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 144 таси оғзаки, 76 таси оммавий ахборот воситалари орқали қилинган чиқишлардан иборат. Мазкур профилактик тадбирларда асосан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясига оид мавзулардан иборат бўлиб, уларнинг 167 нафарига амалий ёрдам кўрсатилиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилишида кўмаклашилди.
Жорий йилда ҳам аҳоли орасида ўтказилиши режалаштирилаётган учрашувларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларимизга ҳар томонлама кўмаклашишни устувор вазифа қилиб белгилаганмиз.
Аҳрор МЕЛИҚУЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти
туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.